ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


“Тошкент – Москва” йўналишида автобус қатнайди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидан хабар беришларича, Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва янги йил байрамини Ўзбекистонда кутиб олишни ният қилган ҳамюртларимиз ва хорижликларига байрам туҳфаси тайёрланган.

Йўловчиларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида “Тошкент – Москва – Тошкент” йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Илк автобус 19 декабрь куни соат 12:00 да Россия Федерация пойтахти Москва шаҳри томон “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.

Мазкур йўналишдаги қатновлар “Uzautotrans Service” корхонасининг замонавий Yutong автобусларида амалга оширилади. “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиққан автобуслар йўналишида сўнгги бекат Москванинг “Новоясеневская” автостанцияси бўлади. Қатнов бўйича қўшимча маълумотларни “Тошкент” автовокзалидан олиш мумкин.

Қайд этиш керакки, ҳозиргача Россия Федерациясининг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилган эди.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example