ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.20 +23.76
1 EUR = 12796.16 +34.26
1 RUB = 141.29 +0.84
1 GBP = 14204.80 -82.72
1 JPY = 100.77 -0.45
1 AFN = 136.05 +0.34
1 AMD = 20.16 +0.05
1 AED = 2851.56 +6.47


2020 йилдан жамоат транспорти автоматлаштирилган тизимга ўтади

Жамоат транспортини автоматлаштирилган тизимга ўтказиш қандай амалга оширилади?


2020 йил 1 январдан Тошкент шаҳридаги умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Мазкур тадбир босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

2019 йил декабрь ойи охирида метрополитен кассалари ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ савдо шохобчаларида ҳамда "Алоқабанк" филиалларида транспорт карталари сотилиши бошланади.

Янги тўлов тизим йўлга қўйиш ишлари "BPC billet group" халқаро холдинг компанияси ҳамда “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” МЧЖ билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Айни пайтда ушбу компаниянинг Россиядаги филиали мутахассислари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус саройларининг ҳайдовчи ва чиптачилари ҳамда ғазначиларига ўқув-машғулотларини ўтказмоқда. Уларда иштирокчиларга электрон тўлов амалиёти, жамоат транспортига валидаторни қандай ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиб-қоидалари, янги йўл карталарининг афзаллиги ва бошқа мавзуга оид кўникмалар ўргатилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган 200 та автобусга стационар валидаторлар ўрнатилади. Қолганларида эса чиптачилар қўлида мобил валидатор бўлади.

Тўлов қандай амалга оширилади?

Ушбу тизим доирасида жамоат транспорти учун ягона транспорт карталари, тўловни амалга ошириш имконини берадиган мобил илова ҳамда бир марталик QR чипталар жорий этилади. Мазкур карталарни савдо нуқталари, метрополитен, автовокзал, темир йўл кассалари ва аэропортлардан сотиб олиш мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур тизимда йўл ҳақи учун тўловларни контактсиз банк карталари (Ҳумо, Узкарт, Мастеркард, Визакарт ва бошқалар) орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

Ягона транспорт карталарини банк пластик карталаридаги маблағлар, банкоматлар, киосклар, тўлдириш терминаллари ҳамда мобил иловалар орқали тўлдириш мумкин бўлади.

Кутилаётган натижалар йўл хақи тўловлари йиғими 15-25 фоизга кўпиб, ташувчи корхоналарнинг даромадлари ошиши орқали ҳаракат таркибини тизимли янгилашга шароит яратади. Шу билан бирга
йўналиш тизимларини мақбуллаштириш ва самарали режалаштириш учун технологик асослар яратилади.

Ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example