ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


UzAuto Motors янги автомобиль нархларини эълон қилди

Тошкентда SUV сегментига мансуб Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox янги автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Янги моделлар премиум синфга мансуб автомобилларининг сегментини тўлдирди.


Компания тарқатган маълумотга кўра, Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун шартнома тузиш UzAuto Motors дилерлик марказларида бугундан бошланади.

Tahoe ва Traverse моделларига шартномаларни фақат Nurafshon Autocentre (Тошкент вилояти) автосалонидан олиш мумкин.

“UzAuto Motors маҳсулотлари савдоси амалиётидан маълумки, юртимиздаги истеъмолчилар бизнес-синфига мансуб автомобилларни харид қилаётганда тўлиқ комплектацяни афзал кўради. Бунга далил сифатида — Malibu Turbo 2.0 LTZ ҳамда Tracker LTZ автомобилларини келтириш мумкин.Шуларни инобатга олган ҳолда Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобиллари маҳаллий бозорда фақат тўлиқ комплектацияда таклиф қилинади“, дейилади компания хабарида.

Оддийроқ комплектациядаги автомобилни харид қилишни истаганлар дилерга буюртма қолдириши ёки This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. юбориши мумкин. Зарур миқдорда буюртма йиғилганидан сўнг компания ушбу автомобилларни харидорларга етказади.

Автомобиль нархлари:

EQUINOX
Бошланғич нархи: 225 652 174 сўмдан
Redline LT комплектацияси: 303 478 261 сўм


TRAILBLAZER
Бошланғич нархи: 264 347 826 сўмдан
LTZ комплектацияси: 346 086 957 сўм


TRAVERSE
Бошланғич нархи: 404 173 913 сўмдан
Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм


TAHOE
Бошланғич нархи: 517 391 304 сўмдан
Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм


*Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.


ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example