ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


2022-2023 йилларга қадар "Spark", "Nexia", "Cobalt" ва "Gentra" автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик расмий сайти хабар бермоқда.

«Ўзавтосаноат» АЖ вакилларининг сўзларига кўра, 2022-2023 йилларга қадар Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилади.

Уларнинг ўрнига 10-15 минг АҚШ доллари атрофидаги янги моделлар, жумладан, Chevrolet Onix ишлаб чиқарилиши бошланади. Таъкидланишича, бу янги моделларнинг айримлари электромобил бўлади.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example