ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Москвада UzAuto Motors компаниясининг навбатдаги автосалони иш бошлади

Россияда Ravon дилерлик тармоғини кенгайтириш ишлари давом этмоқда. 6 январь куни Москва шаҳрида тантанали равишда миллий автомобилларимиз савдоси билан шуғулланувчи яна бир автосалон иш бошлади. Автосалон қуйидаги манзилда фаолият юритади: Нововладикинск тор кўчаси 2 уй.


Автосалонда харидорлар Ravon брендининг барча моделлар қатори билан танишишлари, автосалон мутахассисларидан малакали хизмат ва маслаҳат олишлари ҳамда тест-драйвдан ўтишлари мумкин. Автомобилларнинг омборда мавжудлиги харидорга исталган моделдаги автомобилни қисқа муддатларда харид қилиш имконини беради.

Салонда шунингдек Trade-in хизмати мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар харид жараёнини янада осонлаштиришлари ҳамда эски автомобилларини янгисига алмашитиришлари мумкин. Автосалон автомобиллар савдосидан ташқари уларни кредитга бериш хизматини ҳам таклиф қилади.

Ташриф буюрувчиларнинг қулайлиги учун салонда дам олиш ҳудуди ҳам ташкил этилган, унда бир пиёла иссиқ чой устида вақтни унумли ўтказиш мумкин. Автосалон аллақачон ўз эшикларини очган ва харидорларини кутмоқда.

Россия Федерациясида делерлик тармоғи ривожланишда давом этади!

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example