ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Ягона транспорт картаси: имкониятлари ва ишлаш тартиби

Ўзбекистонда ягона транспорт картаси ишга туширилди. Янги автоматлаштирилган тўлов тизими Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш доирасида жорий этилмоқда.


Лойиҳанинг амалдаги инвесторлари Uzcard, Алоқабанк ва Транспорт вазирлиги ҳисобланади, «Avtomatlashtirilgan transport to’lov tizimi operatori» МЧЖ (ATTO) эса лойиҳани амалга ошириш билан шуғулланмоқда.

Ягона транспорт картаси ҳозирча Тошкент шахридаги 30та автобус бекатларида ва метро бекатларида сотувга чиқарилди. Хозирги кунда 800 дан ортиқ автобуслар янги тўлов усулини қабул қиладиган мобил тасдиқлаш (валидатор) ускуналари билан жиҳозланган.

Карталарни ўша сотув жойларида, шунингдек, UzCard иловаси орқали тўлдириш мумкин.

Янги тизим қандай ишлайди?

Тўловни амалга ошириш учун махсус картани қурилмага яқин олиб келиш кифоя - тўлов сониялар ичида тўловни амалга ошади. Хавфсизлик таъминлаш мақсадида битта карта орқали кетма-кет икки марта тўлов қилиб бўлмайди. Кейинги тўловни амалга ошириш учун 6 дақиқа кутиш керак. Шундан кейин қайта тўловни амалга оширишингиз мумкин.

Метрода тўлов

Янги тизимдан метрода ҳам фойдаланиш мумкин. Кассаларда янги картани сотиб олиш ва уни тўлдириш мумкин. Метродаги турникетлар янги тизимда ишлай олиши учун босқичма-босқич янгилаб борилади.

Тўловни бекор қилиш функцияси

Янги тизим тўловни бекор қилиш функциясига ҳам эга. У транспорт воситаларининг бузилиши ҳолатларида қўлланилади, масалан сиз тўлов қилиб бўлгансиз, аммо ўша транспорт маълум сабабларга кўра, бузилиб қолса, ҳаракатни давом эттира олмай қолса, йўловчиларнинг пули қайтариб берилади.

Соатбай тарифларнинг жорий этилиши

Янги тўлов тизимида соатбай тарифлар ҳам амалда бўлиши кутилмоқда. Энди, йўловчилар транспорт воситасида юрган вақти учун тўлаши мумкин бўлади.

Кичик тўловлар

Янги карта универсал бўлиб, у орқали баъзи бир кичик тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади. Масалан, автотураргоҳлар, кичик тўловлар ва товарларга тўлов қилиш имкони бор.

Лойиҳа қийматини

Икки босқичда амалга ошириладиган лойиҳа қиймати 12 миллион долларга баҳоланмоқда. Асосий инвесторлар:
UzCard — 6 миллион доллар,
Алоқабанк — 3 миллион
Транспорт вазирлиги — 3 миллион доллар

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example