ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10427.38 +12.52
1 EUR = 12473.23 +128.5
1 RUB = 137.48 +0.79
1 GBP = 13883.01 +49.99
1 JPY = 100.17 -0.12
1 AFN = 135.68 +0.23
1 AMD = 20.71 -0.27
1 AED = 2839.08 +3.41


Apple акциялари рекорд натижани қайд этди

Акция нархлари ошишига сабаб технологик гигант компания ХХР га сотиладиган маҳсулотлар ҳажми ортишига оид ахборот тарқалиши билан боғлиқ бўлди.

Хитой ахборот ва коммуникацион технологиялари академияси томонидан эълон қилинган ҳисоботда қайд этилган ҳукуматга тегишли маълумотларга асосланиб CNBC томонидан қилинган ҳисобга кўра, Apple маҳсулотларининг Хитойдаги савдоси декабрь ойида 18 фоизга ошган.

Маълумотларга асосан, 2019 йил декабрга қадар Apple Хитойда 3,2 миллион дона маҳсулот сотган. 2018 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2,7 миллион донани ташкил этган эди. Хитой Apple учун муҳим аҳамиятга эга ҳудуд саналади, боиси айнан шу давлатда нисбатан арзон нархли смартфон телефонларни ишлаб чиқарувчи рақобатчилар талайгина.

Apple акциялари ўтган ҳафтада 2 фоиздан ортиқ нархга ошган бўлиб, савдо якунига қадар 309,63 АҚШ долларига етди ва рекорд натижани қайд этди.

2019 йил I чоракда Apple Хитойдан тушадиган даромад камайиб бораётганини таъкидлаган эди. Ўша даврда олинган даромад 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 5 миллион АҚШ долларига кам, яъни умумий ҳажми 13,17 миллиард АҚШ долларига етган эди.

“Бу мамлакатдаги иқтисодиёт дастлаб сусайиб бораётган эди, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятлари ҳам бунга қўшимча таъсир кўрсатаётган эди”, – деди ўтган йилнинг аввалида Apple Бош директори Тим Кук. – Таҳлилий марказ маълумотларига кўра, ундан кейин вазият анча яхши томонга ўзгарган”.

Counterpoint Researchнинг ноябрь ойидаги маълумотларида келтирилишича, 2019 йил III чорагида Appleнинг Хитойдаги улуши 8 фоизни ташкил этди. 2018 йилнинг мос даврида бу улуш 9 фоизга тенг эди. Бозорнинг етакчи иштирокчилари 40 фоизлик улушга эга Huawei компанияси бўлиб, ундан кейинги ўринларда Vivo, Oppo, Xiaomi сингари компаниялар жойлашган.

Таҳлилчилар савдога оид сўнгги маълумотларга қараб айрим танқидчилар Хитойни тўғри баҳолай олмаётганини таъкидламоқда. Хитой ҳанузгача савдо ҳажми катта бўлиб келаётган давлатлардан бири саналади. Масалан, Wedbush тахминига кўра, Хитойда 12 ойлик муддат давомида Appleнинг ҳар бир акцияси 350 АҚШ долларига етиши мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example