ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


Европа Иттифоқи олимлари водород иқтисодиёти  асрига яқинлашмоқда

Водород дунёда кенг тарқалган элемент бўлиб, у орқали инсониятга тоза энергияга ўтишга умид туғилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2050 йилларга қалар Европа Иттифоқининг энергияга бўлган эҳтиёжининг 4 қисмини водород технологиялари эгаллаши мумкин. Бу дегани, 42 млн. автомобил, бир ярим млн. оғир юк кўтарувчи машиналар, чорак миллион автобусларни водород энергияси билан таъминлашдир.


Швециянинг Гетеборге шаҳридаги Powercell Sweden компанияси автопром ва денгиз транспортида водород иқтисодиётини, яъни водород энергиясидан фойдаланишни жорий қилиш арафасида.

Тадқиқотчилар водород энергиясининг экологик тозалигини уқдиришмоқда.

Водород имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун ЕИ сиёсий қарорлар ва инвестицияларни талаб қилувчи 6 та стратегик йўналишдаги вазифаларни амалга ошириши керак.
Horizon Europe номли Европа дастури орқали молиялаштирилган Powercell каби йирик компаниялар водород энергиясидан фойдаланишда муҳим роль ўйнайди.

Водород энергиясига ўтишда ЕИ олдида катта вазифалар турибди. “Бунда нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш асосий роль ўйнайди, балки тадқиқот институтлари, автоқурилиш компаниялари, шунингдек, катта миқдорда юк ташувчилар билан ҳам ҳамкорлик қилиш керак бўлади”–, дейди водород энергияси бўйича иш олиб бораётган гуруҳ раҳбари Пер Экдунге.

Euronews хабарлари

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example