ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


Робототехника ва дастурлаш технологиялари соҳасида ёшларнинг интелектуал салоҳияти намойиш этилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Амити университетида робототехника бўйича тақдимот, кўргазма ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Дастлаб, талаба ёшларга ахборот технологиялари тизими олдида турган долзарб вазифалар, ёшларни ахборот ва коммуникация соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, дастурлаш асослари, робототехника, компютер ўйинлари ва киберспортни ривожлантириш ишларига кенг жалб қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат йўналишларини ўргатиш мақсадида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан учрашуви чоғида ёшларни қўллаб-қувватлашга доир билдирган таклифлари ҳам ўрганилди. Давра суҳбатида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши доирасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбирда “Роботикс лаб” келажак технологиялари компанияси ва Мухаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўз қўллари билан ясаган турли хилдаги роботлари билан иштирок этдилар. Мутахассислар томонидан бугунги кунда ёшларни робототехникага қизиқтириш йўлида олиб борилаётган ишлар, ёшлар томонидан ишлаб чиқарилган робот ва техникалар, уларни ҳаракатга келтириш учун дастурлар, дастурлаш тиллари ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, жаҳон миқёсида роботларга бўлган талаб, уларни инсон ҳаётидаги аҳамияти, иқтисодиётнинг турли жабҳаларида, яъни инсон етиб бориши қийин бўлган жойларда роботлардан фойдаланиш иш унумдорлигини оширишга катта фойда келтириши, алгоритмлаш, дастурлаш ва роботамуҳандислик тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Маърузачилар томонидан талабаларга C, C++, Objective C, Swift, Kotlin, Android, VMICRO, Java, Python, RxJava, Firebase, Unity каби дастурлаш тиллари ҳақида ҳам кенг тушунчалар берилди.

ЎзР Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш агентлиги MiTC ijro.uz

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example