ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


“Жанубий Тандирча” конида янги қурилма ишга тушади

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Тандирча” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Жанубий Тандирча” конида табиий газ таркибидан технологик суюқликни ажратиб олувчи қурилмани янгилаш “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармаларнинг ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

Технологик жараён кўрсаткичларини доимий назорат қилиш учун, қурилмага автоматик ва қўл кучи ёрдамида бошқариш жиҳозлари ўрнатилади.

Қурилиш ва монтаж ишларини якунлаш 2020 йилнинг март ойи охирига мўлжалланган. Қурилма ишга тушиши билан кунлик 50 минг куб метр қўшимча табиий газ қазиб чиқариш ҳамда “Жанубий Тандирча” конидан қазиб олинаётган газни Шўртан Бош иншоотига барқарор етказиб берилиши таъминланади, дея хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example