Ҳукумат қарори (635-сон, 09.10.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
18 июлдаги 547–сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.
🔰 Киритилган ўзгартиришга кўра:
👉 N1 ва N2 тоифадаги юк ташувчи автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналарини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ҳамда олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада;
👉 М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат берилди.
📌 Шунингдек, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун 1 млн 115 минг сўм этиб белгиланди (илгари 2 млн 230 минг сўм бўлган).
⚠️ Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари билан бу ерда танишинг.