ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10518.99 +18.18
1 EUR = 12798.46 +115.58
1 RUB = 139.72 -2.94
1 GBP = 14394.19 +127.79
1 JPY = 101.37 +0.27
1 AFN = 136.43 +0.07
1 AMD = 20.33 +0.19
1 AED = 2864.02 +4.95


Енгил автомобиль экспорти қарийб 1,5 бараварга ошган

Мамлакатимиздан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 108,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 11 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган, дея хабар қилади Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 млн. АҚШ долларига яъни 47,9 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 985 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

- Қозоғистон – 91,7 млн. АҚШ доллари
- Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари
- Украина – 5,7 млн. АҚШ доллари
- Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари
- Тожикистон – 1,1 млн. АҚШ доллари
- Бошқа давлатлар – 1,3 млн. АҚШ доллари қийматида.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида мамлакатимизга 349,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги 20 482 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example