2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16 386,2 мингни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 23,0 фоизга ёки 3 064,5 мингга ўсган.
Шундан, аҳоли орасида 15 750,8 минг абонент мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,3 % га ёки 2 867,5 мингга юқори бўлди.
Бошқа ҳудудлар билан таққослаганда, Интернет тармоғига уланган энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида 3 550,6 минг абонент ва энг кам абонентлар эса Сирдарё вилоятида 441,4 минг абонент қайд этилмоқда.