ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10518.99 +18.18
1 EUR = 12798.46 +115.58
1 RUB = 139.72 -2.94
1 GBP = 14394.19 +127.79
1 JPY = 101.37 +0.27
1 AFN = 136.43 +0.07
1 AMD = 20.33 +0.19
1 AED = 2864.02 +4.95


Японияда бензинда ҳаракатланадиган автомобиль ишлаб чиқарилиши тўхтайди

Кунчиқар мамлакат 2030 йиллар ўртасига бориб бензин билан ишлайдиган двигателли автомобилларни савдодан олиб ташлайди.

Айни пайт мамлакат Иқтисодиёт, саноат ва савдо вазирлигида ушбу масала муҳокама этилмоқда.

“Киодо” агентлиги хабар беришича, 2030 йиллар ўрталарида савдога чиқариладиган барча янги автомобиллар гибридли, электр ёки водород воситасида ҳаракатланадиган автоуловлар бўлади.

Мамлакат бош вазири Ёсихидэ Суганинг 2050 йилга келиб ҳавога ис гази чиқаришни бутунлай тўхтатиш ҳақидаги ғояси Япон саноатчиларини ушбу режани ҳаётга жорий қилишга ундамоқда. Демак, вазирлик бензинга ихтисослашган двигателдан воз кечишни мақсад қилган экан, ўз-ўзидан ишлаб чиқарувчилар электр двигатели яратиш бўйича ишларни жадаллаштиришларига тўғри келади.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example