ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


“Қишлоқ қурилиш банк” жорий йилни қандай натижалар билан якунлади?

2022 йил 21 декабрь куни “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”: 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Foto: Finance.uz

Тадбирда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси Алишер Муратов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусан банк тизимини замонавий талаблар асосида модернизация қилишда дастуриламал бўлаётганини таъкидлади.

Шунингдек, банк томонидан жорий йилда эришилган натижаларига тўхталиб ўтди.

Тадбирда қайд этилишича, айни дамда республикамиз худудларида “Қишлоқ қурилиш банк”нинг жами 103 та банк хизмати офислари ва банк хизмати марказлари фаолият юритиб, улар орқали 700 мингдан ортиқ мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Foto: Finance.uz

Агар банкнинг жорий йилги натижаларини таҳлил қилсак, банкнинг соф активлари йил бошига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, 24 трлн. 500 млрд. сўмга етган. Умумий капитали эса 2 трлн. 912 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 216 млрд. сўмга ортган.

Банк депозитлари миқдори 8 трлн. 471 млрд. сўмни жумладан, қисқа муддатли 1 трлн. 63 млрд. сўмни, узоқ муддатли 7 трлн. 408 млрд. сўмни ташкил этган. Бунда узоқ муддатли депозитлар йил бошига нисбатан 2 трлн. 94 млрд. сўмга, яъни 39,4 фоизга ошган.

Банкнинг 2022 йил якуни бўйича кредит қўйилмалари 20 трлн. 220,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 2 трлн. 465 млрд. сўмга ёки йил бошидаги кредит қўйилмасига нисбатан 14,1 фоизга ўсган.

Foto: Finance.uz

Тадбирда банкнинг Чакана, Корпоратив, Операцион блоклари ва Риск, Ғазначилик, Молия, IT йўналишлари ҳамда, ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятлари халқаро экспертлар кўмагида трансформация қилингани таъкидланди.
Ушбу жараёнда асосан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг талабларидан келиб чиқиб, банк томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар турларини кўпайтириш асосий мақсад қилиб олинди.

Трансформация натижасида банкнинг бизнес йўналиши (чакана ва корпоратив блоклар)га фақат банк маҳсулотларини сотиш ҳамда хизмат сифатини яхшилаш вазифаси қўйилди, улардаги бошқа функциялар марказлаштирилди. Натижада, мижозларга хизмат кўрсатиш вақти 30 фоизга, банк ходимлари сони 469 тага қисқартирилди.

Банкнинг кредит портфелини тармоқлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, саноат соҳасига 2 трлн. 400 млрд. сўм, қишлоқ хўжалигига 982 млрд. сўм, қурилиш соҳасига 1 трлн. 595 млрд. сўм, савдо ва умумий хизматга – 1 трлн. 872 млрд. сўм, транспорт ва коммуникация соҳасига - 425 млрд. сўм, уй-жой коммунал хизматларига 92 млрд. сўм, бошқа соҳаларга 2 трлн. 410 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 11 трлн.сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

2022 йил давомида жами 7,0 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, юридик шахсларга 4 трлн. 350 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 2 трлн. 620 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилган.

Foto: Finance.uz

Йил давомида давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари баёнлари ва ҳудудий дастурларга киритилган жами 6 трлн. 585 млрд. сўмлик 882 та (банк кредити 3 трлн. 494 млрд. сўм) лойиҳалардан 610 тасига 1 трлн. 850 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди ва 569 та лойиҳа ишга туширилиб, 8 966 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан 362 та лойиҳага 261 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада 3 023 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан 132 та лойиҳа ташаббускорларига 150 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бугунги кунда бир қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, хорижий кредит линиялари жалб қилиб қилингани ҳолда, хорижий валютада кредитлар ажратиб келинмоқда.

Foto: Finance.uz

Жумладан 2022 йил мобайнида:

• Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида 12,9 млн. Евро;
• Европа инвестиция банки иштирокидаги “Ўзбекистонда глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида 35 млн. АҚШ доллари;
• Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш 2-фаза” лойиҳаси доирасида 30 млн. АҚШ доллари;
• Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Фарғона водийсида қишлоқ ҳўжалик тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қўшимча 10 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағларни жалб қилиш бўйича шартномалар имзоланди.

Ушбу жалб қилинган маблағлар ва банкнинг барча бошқа манбаалари ҳисобидан жорий йил давомида жами 164,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 299 та лойиҳалар молиялаштирилди.

Банк томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан республикамизда озиқ-овқат захирасини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш лойиҳаларига кредитлар ажратилди, жумладан иссиқхона хўжаликлари барпо этиш учун 6,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 10 та лойиҳа, музлатгичли омборхоналар барпо этиш учун 7,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 11 та лойиҳа, боғдорчилик яъни боғлар барпо этиш учун 1,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 6 та лойиҳа, чорвачиликни ривожлантириш учун 4,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 25 та лойиҳалар молиялаштирилди.

Бундан ташқари экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида 106 та экспортёр корхоналарга 110 млн. АҚШ доллари, жумладан, Экспортни қўллаб қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 35 та экспортёр корхонага 13,9 млн. АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, жорий йилда ушбу корхоналар томонидан 153 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт тушуми амалга оширилди.

Шунингдек, “Қишлоқ қурилиш банк” ҳудудларда кўп қаватли уй-жойларнинг қурилишида иштирок этаётган пудрат корхоналарини молиялаштиришда бевосита иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, 2022 йил 1 январь ҳолатида 462 та пудратчига 1 трлн. 157 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, кредит портфелидаги улуш 10,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг ўтган даврида 6 547 та хонадондан иборат бўлган 172 та кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишларини молиялаштириш учун банк томонидан пудратчиларга 619 млрд. 300 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

2022 йил 1 декабрь ҳолатида жами 634 та кўп қаватли уй-жойларнинг (23 152 та хонадондан иборат) қурилиш ишларини молиялаштириш учун банк томонидан пудратчиларга 1 трлн. 776 млрд. 300 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, кредит портфелидаги улуш 12,6 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига мувофиқ 2022 йилда банк томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида 10 401 нафар фуқароларга 2 трлн. 200 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

Фармонга мувофиқ янги тартиб доирасида республика тижорат банклари томонидан 2022 йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 1 трлн. 800 млрд. сўми ёки 23,7 фоизи “Қишлоқ қурилиш банк” ҳиссасига тўғри келади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Ўз мухбиримиз

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example