ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12667.00 +2.77
1 EUR = 13481.49 -278.2
1 RUB = 135.77 -0.69
1 GBP = 15772.95 -285.29
1 JPY = 82.63 -0.77
1 AFN = 177.53 -0.01
1 AMD = 32.36 -0.19
1 AED = 3449.15 +0.47


ТОВАРЛАР БОЖХОНА ТРАНЗИТИ РЕЖИМИГА ҚАНДАЙ ЖОЙЛАШТИРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022 йилдаги “Товарларни божхона транзити божхона режими737-сон қарори қабул қилинди.


Божхона кодексининг 118 ва 261-моддаларига мувофиқ:

товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун декларант томонидан божхона органига транзит декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари такдим этилади;
транзит декларацияси божхона ҳудудига кириб келаётган товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар ёки кесиб ўтиш вақтида берилади.

Транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Е-Транзит» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

транзит декларациясининг божхона расмийлаштируви босқичлари; 
транзит декларацияси такдим этилиши талаб этиладиган ва талаб этилмайдиган ҳолатлар;
транзит декларациясини тақдим этишда илова қилинадиган ҳужжатлар турлари;
транзит декларациясини «Е-Транзит» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олиш тартиби;
транзит декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш асослари ва тартиби.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари