ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12175.07 -7.94
1 EUR = 12831.31 -33.95
1 RUB = 125.42 -0.84
1 GBP = 14849.93 +47.57
1 JPY = 81.57 -0.1
1 AFN = 155.85 -0.1
1 AMD = 31.18 -0.24
1 AED = 3314.66 -2.16


Пахтаобод туманида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича семинар ўтказилди

Рақамли иқтисодиёт даврида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш –долзарб масалалардан саналади. Шу жиҳатдан, “Трастбанк” хусусий акциядорли банки ҳам бу борада бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.


Яқинда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Андижон вилояти Бош бошқармаси ҳамда “Трастбанк” ХАБ Андижон филиали томонидан Пахтаобод туманида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга бағишлаб ўтказилган ўқув семинари шулар жумласидандир.

Семинарда исломий молияштириш, банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, ижобий кредит тарихини шакллантиришнинг аҳамияти, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, фирибгарлик турлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлар тақдим этиш ҳамда рақамли молиявий саводхонлик каби асосий йўналишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, семинар жонли мулоқот шаклида ўтказилиб, қизғин савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари