2023 йилнинг 17-28 июль кунлари Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) экспертлари томонидан Марказий банкда «Ликвидликни фавқулодда қўллаб-қувватлаш механизмлари» бўйича миссияси бўлиб ўтди.
ХВЖ экспертлари миссия давомида Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ликвидликни фавқулодда қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда тезкор жавоб бериш юзасидан ХВЖ вакиллари томонидан симуляциялар ўтказилди.
Миссия якунлари бўйича ХВЖ вакиллари техник кўмак жараёни давомида ликвидликни фавқулодда қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқишнинг энг мақбул услубларини ҳамда экспертларнинг тавсияларини ўз ичига олувчи ҳисоботини тақдим этди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Telegram-канали.
Фото: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Telegram-канали
Фото: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Telegram-канали