ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12496.80 +11.86
1 EUR = 13560.28 +76.54
1 RUB = 137.81 +2.18
1 GBP = 15828.45 +66.21
1 JPY = 83.42 +0.6
1 AFN = 171.47 +0.98
1 AMD = 30.76 +0.04
1 AED = 3402.43 +3.23


Ўзсаноатқурилишбанкда коррупцияга қарши кураш саъй-ҳаракатлари сарҳисоб қилинди

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Президентимизнинг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ташкилот ва муассасаларда коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган тадбирларга холисона баҳо бериш ва уларнинг натижадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

– Коррупцияга қарши курашда очиқлик ва шаффофлик муҳим мезонлардан бири ҳисобладанди, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Шуҳрат Якубов. – Шу боис ҳар йили Аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиб, жамоатчилик олдида банк фаолияти очиқлиги, хусусан, коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишларнинг ҳисобдорлигини таъминлашга ҳаракат қиламиз.
Тадбирда жорий йилда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида коррупцияга қарши менежмент тизими талаблари доирасида олиб борилган ишлар бўйича ахборот берилди.

Таъкидланганидек, Банк томонидан коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро ISO 37001:2016 стандарти талабларига мувофиқлаштирилгандан сўнг янги натижалар ва ташаббусларга кенг йўл очилди.

Жорий йилнинг февраль ойида банкнинг ушбу ғайриижтимоий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фаолияти рейтинг натижаларига кўра, “яхши” тоифадаги ташкилот сифатида баҳоланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини баҳолаш тизими бўйича ҳам банк самарадорлик кўрсаткичлари худди шу тоифада эътироф этилди.

Бундан ташқари, банкнинг ушбу йўналишдаги фаолияти ташқи кузатув аудит текширувидан ўтказилганда унинг халқаро андозаларга мослиги қайта тасдиқланди.

– Жорий йилда халқаро талаблардан келиб чиқиб 11 та ички меъёрий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, 2 та янги ҳужжат қабул қилинди, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Комплаенс-назорат департаменти бошқарма бошлиғи Шавкат Низаметдинов. – Тизимдаги барча ходимлар малакаси оширилди, улардан коррупцияга қарши курашиш сиёсатига мувофиқлик декларациялари қабул қилинди, манфаатлар тўқнашуви бўйича йиғилган декларациялар таҳлил қилинди. Коррупцияга қарши курашиш борасида банкнинг ички ва ташқи муҳити ўрганилиб, коррупция хавф-хатарлари баҳоланди, бу борада эҳтимолий лавозимлар рўйхати шакллантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маъданиятини шакллантириш мақсадида ушбу иллатга муросасиз муносабатни акс эттирувчи тарғибот материаллари, жумладан, видео ва анимацион роликлар тайёрланиб, банк ижтимоий тармоқларига жойлаштирилди.

Тадбирда тизим бўйича ички текширувлар натижалари ҳам очиқланди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари