ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12496.80 +11.86
1 EUR = 13560.28 +76.54
1 RUB = 137.81 +2.18
1 GBP = 15828.45 +66.21
1 JPY = 83.42 +0.6
1 AFN = 171.47 +0.98
1 AMD = 30.76 +0.04
1 AED = 3402.43 +3.23


Банкдан кредит олган фуқаронинг хорижга чиқиши ман этилганми?

Бугунги кунда кўпчилик юртдошларимиз банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқишига чеклов қўйилганми, деган саволлар билан мурожаат қилмоқда.


Қоидага кўра, банк билан фуқаро ўртасидаги муносабатларнинг барчаси фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ҳисобланган кредит шартномаси билан тартибга солинади. Мазкур шартномада фуқаро ва банк ўртасидаги барча муносабатлар тартибга солинган бўлади. Банк билан фуқаро ўртасидаги шартномада фуқаронинг хорижий давлатга чиқишига чеклов ўрнатадиган ҳеч бир қоидалар мавжуд эмас. Мавжуд бўлган тақдирда ҳам бу ноқонуний ҳисобланади.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига асосан ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга. Бу дегани кредит шартномасида сизнинг хорижга чиқишингиз чекланиши Конституция қоидаларига зид ҳисобланади.

Аммо баъзи ҳолларда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланиши мумкин. Қачонки у қарзларини вақтида тўламаган ва иши мажбурий ижрога чиққан тақдирда. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга асосан суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Истисно ҳоллар бўлмаса, банкдан кредит олган фуқаронинг хорижга чиқиш ҳуқуқи чекланмайди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари