ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12496.80 +11.86
1 EUR = 13560.28 +76.54
1 RUB = 137.81 +2.18
1 GBP = 15828.45 +66.21
1 JPY = 83.42 +0.6
1 AFN = 171.47 +0.98
1 AMD = 30.76 +0.04
1 AED = 3402.43 +3.23


Фуқароларнинг тўлов қобилиятини баҳолаш кўламини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда

⏺Марказий банкда тижорат банкларининг масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирокида фуқароларнинг тўлов қобилиятини баҳолашда уларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини инобатга олувчи “скоринг” тизимини кенгайтириш юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.


⏺Унда “Milliy banklararo protsessing markazi” МЧЖ, "Yagona umumrespublika protsessing markazi" МЧЖ ҳамда “Genesis innovation IT” компанияси томонидан расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга кредитлар ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини банк картаси тарихи маълумотлари орқали баҳолаш тизими ва келгусида бу борада амалга ошириладиган ишларга қаратилган тақдимотлар ўтказилди.

⏺Тадбир сўнгида тижорат банкларининг соҳадаги мавжуд муаммоларига доир саволлари ва таклифлари тингланиб, мутасадди раҳбарлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари