ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12496.80 +11.86
1 EUR = 13560.28 +76.54
1 RUB = 137.81 +2.18
1 GBP = 15828.45 +66.21
1 JPY = 83.42 +0.6
1 AFN = 171.47 +0.98
1 AMD = 30.76 +0.04
1 AED = 3402.43 +3.23


Президент муаммоли кредитлар улуши юқори эканлигини танқид қилди.


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Хусусан, бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

"Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади." - деди Президент.

Йиғилишда Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашиши белгиланди. Бундан ташқари, ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари