ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


«Капиталбанк» ОАТБнинг Наманган филиали ҳозирги вақтда ўз фаолиятини кенгайтириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар бериш, замонавий банк технологияларидан самарали фойдаланиш воситасида янги хизматларни жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб бормоқда.

 

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, филиал хўжалик юритувчи субъектлар учун 1173,3 млн. сўм миқдорида кредитлар тақдим этган. Ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда ажратилган кредитлар 1,3 баравар ошган.
Ажратилган кредитлар умумий ҳажмидан саноат учун 275,9 млн. сўм, транспорт ва алоқа учун – 102,0 млн. сўм, қурилиш учун – 123,0 млн. сўм, савдо ва умумий овқатланиш учун – 537,0 млн. сўм ҳамда халқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун – 135,0 млн. сўм тақдим этилган.
– Истеъмол кредитлари аҳоли турмуш даражасини ошириш ва фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб бормоқда. Аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва маҳаллий товарларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида қулай шартларда банк истеъмол кредитлари тақдим этилмоқда. Хусусан, жорий йилда ушбу мақсадларга 300 млн. сўм ажратилган, – деди «Капиталбанк» ОАТБнинг Наманган филиали бошқарувчиси Отабек ИРГАШЕВ. – Филиалимиз малакали ходимлари мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали улар сонини оширишга катта эътибор беради.
Жорий йилда молиявий секторни ислоҳ қилишнинг бошқа долзарб йўналишлари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Улардан бири – нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланишини қисқартириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий шаклларини кенг жорий этишдир. Ана шу мақсадда филиал пластик карталар чиқариш ҳажмини оширди, савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларини терминал ускуналари билан жиҳозлашни давом эттирди.
Ҳозирги вақтда филиал инновацион хизматларни кенг жорий этиш ва аҳолининг банк маҳсулотлари ҳақида хабардорлиги даражасини ошириш юзасидан фаол иш олиб бормоқда.
Бугунги кунда инновацион технологиялар ёрдамида замонавий банк хизматларини кўрсатиш ва мижозларга қулайликлар яратиш долзарб вазифа ҳисобланади. Натижада мижоз банк билан тез ва самарали алоқа боғлаши, шунингдек, вақтини ҳам тежаши учун имкон туғилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example