АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ўз мижозлари учун қулайлик яратишда давом этади. Эндиликда банкнинг корпоратив пластик карточкасига эга бўлган мижозлар «Интернет-банкинг», «Мобиле-банкинг» каби масофадан хизмат кўрсатиш дастурлари орқали ўз корпоратив карточкалари ҳисобварағига куннинг исталган вақтида, банкка бормасдан ва ортиқча ҳужжатлар тақдим этмасдан пул ўтказишлари мумкин.
Мижозлар шанба, якшанба – дам олиш кунларида ҳам бу хизматдан фойдаланиш имкониятига эгалар.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Фото: Қишлоқ қурилиш банк