«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида «Халқлар дўстлиги» концерт зали рўпарасида «Дўстлик» мини-банкини ишга туширди.
Мини-банкнинг қулай жойлашуви аҳоли учун айни муддао бўлди. Чунки улар банк хизматларидан тўлиқ фойдаланиши билан бирга мини-банк ёнида кечаю-кундуз ишлайдиган сўм ва хорижий валюта банкоматларидан исталган вақтда нақд пул ечиб олишлари мумкин.
Фото: «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ – aab.uz
Мини-банкда хорижий валютани айирбошлаш, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш имкони ҳам мавжуд бўлиб, тадбиркорларнинг ҳисобварақлари оптимал тарифлар асосида хизмат кўрсатилиши кафолатланган. Шунингдек, «Дўстлик» мини-банкида жисмоний шахслар дунёнинг барча давлатларига тезкор пул ўтказмаларини амалга ошириши, миллий ва хорижий валютада пластик карталарни очиши ва ўз маблағларини банк депозитларига жойлаштиришлари мумкин.
Фото: «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ – aab.uz
Мини-банкнинг яна бир қулайлиги янги маиший техника буюмларини, мебелларни харид қилиш, даволаниш, саёҳат қилиш, тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш ёки уй-жойни таъмирлаш учун истеъмол кредитлари, шунингдек, нақд пул ва нақдсиз пул шаклида микрокредитлар (20 270 000 сўм миқдоригача) таклиф этади. Қолаверса, «Дўстлик» мини банкида автомашина ҳарид қилиш учун мақбул шартлар асосида автокредит ҳам расмийлаштирилади.
Фото: «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ – aab.uz