ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Artel "М.Видео-Эльдорадо" билан шартнома имзолади

Жорий йилнинг 24 июнь куни Россиянинг электроника ва маиший техника бозоридаги энг йирик чакана сотувчиларидан бири ҳисобланган "М.Видео-Эльдорадо" гуруҳи бошқарув директори Сергей Ли "Artel"га ташриф буюрган эди. Меҳмон ташриф давомида компания раҳбарияти билан ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борди. Бундан ташқари, меҳмонлар ишлаб чиқариш корхоналари билан яқиндан танишди.


Музокаралар натижасига кўра, "Artel" компанияси "М.Видео-Эльдорадо" билан маиший техника етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Holodilnik.ru тижорат директори Алексей Погудаловни kommersant.ru`га берган интервьюсида "Artel" тўғри стратегия орқали Россия бозорини 3 фоиздан 5 фоизгача эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Июль-август ойларида совуткичлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар, печкалар, чангютгичлар ва кондиционерлар биринчи бўлиб сотувга чиқарилади. Йил охиригача эса 16 турдаги маҳсулотларни 100 тагача кенгайтириш режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, "Artel" компанияси маҳсулотларини Ўзбекистоннинг ички бозори билан бирга МДҲ, Яқин Шарқ, Шимолий Африка мамлакатларига экспорт қилади. Шу билан бирга "Artel" "Samsung", "Shivaki", "Viessmann" компанияларининг минтақавий ҳамкори ҳисобланади, деб хабар беради xs.uz.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example