1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 497 минг 293 тани, шундан хусусий корхоналар сони 90 минг 752 тани (18,2%) ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, энг кўп хусусий корхоналар Тошкент шаҳри (12064), Фарғона (11422), Қашқадарё (10335), Самарқанд (8082) ва Сурхондарё (7265) вилоятларида рўйхатга олинган.
Хўжалик фаолияти тури бўйича корхоналар савдо (37296), саноат (15702), турар жой ва умумий овқатланиш хизмати (7802), қурилиш (6926), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик (6134) соҳаларида фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.