ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12496.80 +11.86
1 EUR = 13560.28 +76.54
1 RUB = 137.81 +2.18
1 GBP = 15828.45 +66.21
1 JPY = 83.42 +0.6
1 AFN = 171.47 +0.98
1 AMD = 30.76 +0.04
1 AED = 3402.43 +3.23


Ўзбекистон-Озарбайжон Инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкентда ишчи ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жаббаров билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда Инвестиция жамғармасини ташкил этади. Қисқа вақт ичида унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”ни шакллантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жаббаров билан учрашувида маълум қилинди.
Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон-Озарбайжон Инвестиция жамғармасини ташкил этишга оид тегишли Ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқишни бошлашга келишиб олишди.
Томонлар "КАСПАР" паромларида Каспий денгизи орқали Ўзбекистон учун товарлар ортилган вагонларни ташишни тезлаштиришга келишиб олишди.
Бундан ташқари, икки мамлакат нефть-газ, кимё саноати, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган 87 та қўшма лойиҳа ва савдо шартномаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни тезлаштиради.
Ноябрь ойида Тошкентда миллий товарлар кўргазмасини ташкил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудларининг Биринчи форумини юқори даражада ўтказишни назарда тутган ҳолда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Форумга тайёргарлик кўриш доирасида инвестиция лойиҳалари пакетини ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия Тошкент декларациясини қабул қилади
Расмий маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40 фоиздан ошган. Жорий йил бошидан эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан яна 62 фоизга ўсган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган эди. Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларация имзоланди.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари