Нисбатан янги рақамли маркировкалаш тизими ўз самарасини бера бошлади. Аввало, акцизости товарларни сотишдан солиқ тушумлари ошди, бозор сезиларли даражада очиқланди, соғлом рақобат кучайди, шунингдек, экспорт ҳажмининг ўсгани кузатилмоқда. Тилга олинган жиҳатларнинг барисига батафсил тўхталамиз.
2021 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамасининг 833-сон қарорига мувофиқ, акцизости товарларни мажбурий маркировкалаш йўлга қўйилди. 2020 йил давомида ушбу сегмент иштирокчилари тизимни пилот лойиҳа доирасида синовдан ўтказдилар. Бу инновациялар билан яқиндан танишиш, ходимларни тайёрлаш, зарур технологик ва операцион ечимларни танлашга ёрдам берди.
“Пилот лойиҳа пандемия даврига тўғри келди, бу эса лойиҳани амалга оширишга катта таъсир кўрсатди, чунки биз элементар жисмоний ҳаракатда чекланган эдик, – ўз таассуротлари билан ўртоқлашади “Tashkent Tobacco” компанияси рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Муроджон Холматов. — Юртимизга бир қанча давлатлардан мутахассислар келди: Россия, Германия, Сербия, Руминия. Синовни белгилаш даври бошлангандан сўнг, завод жараёнларга сезиларли ўзгартиришлар киритди. Бу тадбирларнинг барчаси қисқа 4 ой ичида амалга оширилди ва 2021 йил 1 январдан бошлаб биз рақамли маркировкани мажбурий тарзда тўлиқ йўлга қўйдик. Бундан ташқари, “CRPT TURON” рақамли маркировкалаш тизими операторининг қўллаб турганини алоҳида таъкидлаш лозим.