Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси вакиллари Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжаосуй билан учрашув ўтказдилар.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Ма Чжаосуй Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик ҳамкорликни юқори баҳолади.
Ушрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитойнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.