ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилиши натижасида қанча янги иш ўринлари яратилди
Энг кўп иш ўрни чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасига тўғри келмоқда. Камайтирилган ижтимоий солиқ ставкасини қўллаш натижасида хизмат кўрсатиш соҳасида 7 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, шу йилнинг апрель-июнь ойларида 15,4 мингта ташкилот ихтиёрида қарийб 70,1 млрд сўм маблағ сақланиб қолинган ҳамда 7,3 мингта қўшимча иш ўрни яратилган.
Соҳалар кесимида яратилган қўшимча иш ўринлари:
Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаси - 4 754 та;
Автотранспортда йўловчи ва юк ташишда - 1 271 та;
Меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари соҳасида - 752 та.
Маълумот учун, шу йилнинг апрель ойидан 2025 йилгача бир қатор тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 % этиб белгиланган.
Мазкур ставка кўрсатилган фаолият турларидан олинган даромад жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 %ини ташкил этса, қўлланилади, деб хабар беради sputnik.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example