ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12586.03 -21.59
1 EUR = 13716.26 -42.44
1 RUB = 143.99 -0.41
1 GBP = 16321.56 -46.91
1 JPY = 79.45 -0.36
1 AFN = 177.59 -0.41
1 AMD = 32.44 -0.05
1 AED = 3426.63 -5.88


Асакабанк China Zheshang Bank билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф доирасида икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ва давра суҳбати ташкиллаштирилди.


Ташриф доирасида "Асакабанк" АЖ ва Хитойнинг Zheshang Bank'и ўртасида 50 миллион доллар эквивалентида маблағ ажратишни кўзда тутувчи ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат томонларнинг корреспондентлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишувларини кўзда тутади ва савдони молиялаштириш, ғазначилик операциялари соҳаларида самарали икки томонлама ҳамкорликнинг бошланиши бўлиб хизмат қилади.

Шартнома қуйидагиларга имкон беради:

1. Ўзбекистонга технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар етказиб бериш, шунингдек, Хитойдан хизматлар кўрсатиш бўйича савдо шартномаларини кейинчалик маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида молиялаштириш;

2. Zheshang Bank'нинг йирик мижозлар базасига кириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини кўриб чиқиш самарадорлиги ҳамда муддатларини ошириш;

3. Фармасевтика, кимё, тўқимачилик ва автомобилсозлик ва бошқа тармоқларда Ўзбекистон ва Хитой корхоналари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

Бундан ташқари, имзоланган меморандум доирасида банклар ўртасида чакана кредитлаш соҳасида тажриба ва билим алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Zheshang Bank - Хитойнинг тижорат банки бўлиб, Chjejiang провинциясининг пойтахти Xanchjou шаҳрида жойлашган ягона миллий банкдир. The Banker томонидан тузилган "2022 йилда жаҳоннинг 1000 та йирик банки" рейтингида банк биринчи даражали капитал бўйича 79-ўринни эгаллаган. S&P ва Moody's халқаро рейтингларида "инвестиция даражаси" талабларини икки баравар ортиғи билан бажаради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари