ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Huawei 5G тармоғидан фойдаланиш имконини берувчи смартфон корпуси устида ишламоқда

АҚШнинг Huaweiга қарши санкциялари оқибатларидан бири 5G модемлари билан жиҳозланган смартфонларни сота олмасликдир. Бироқ, Хитой компанияси муаммони ҳал қилиш учун моҳирона ечим устида ишламоқда - бу ечим янги тармоқ стандарти билан алоқа қилиш имконини берадиган смартфонлар учун махсус ғилоф хисобланади.


Huawei бир неча ойдан бери курашаётган АҚШ санкциялари компаниянинг смартфонлар бозорига киришини қийинлаштирмоқда. Бундан ташқари 5G тармоғини қўллаб-қувватлайдиган модемли янги смартфонларни таклиф қилиш имкониятини тўхтатиш ҳам компанияга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бироқ, компания тез орада бу муаммоларни ҳал қилиш йўлини топиши мумкин. Тўғридан-тўғри Хитойдан олинган хабарларга кўра, компания 5G модем билан жиҳозланган махсус корпус устида ишламоқда. Чип смартфонга USB Type-C улагичи орқали уланади ва ташқи тизим томонидан таклиф қилинадиган сигнал ARM асосидаги процессорлар билан бирлаштирилганда 5G сигнал ҳосиб бўлади, деб хабар беради Hi-tech news.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example