Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзбек автомобиллари ишлаб чиқариладиган янги завод жойини белгилаб олишган. Завод Бишкекка туташ бўлган Чуй вилоятининг Соқулуқ туманида жойлашади. “Ҳозирда Қирғизистонда ўзбек автомобилларини йиғиш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Гап корхонани солиққа тортиш ва унга имтиёзлар бериш ҳақида кетмоқда. Биз ЕОИИ аъзоси ҳисобланишимиз бу жараённи бироз мураккаблаштиради, чунки ушбу масала бўйича ташкилотнинг бошқа мамлакатлари билан келишишимиз керак. Корхонанинг жойлашуви аниқланган. Бу Чуй вилоятининг Соқулуқ тумани бўлади. Ишга туширишнинг аниқ санаси бўлмасада, фаол музокаралар жараёни бормоқда”, - деди яқинда Тошкентга қилган сафарида чоғида Қирғизистон иқтисодиёт ва коммерция вазири Дониёр Омонгелдиев.
Аввалроқ, "Ўзавтосаноат” вакиллари Қирғизистон ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун устувор бозорлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишганди, чунки Хитой– Қирғизистон – Ўзбекистон автотранспорт коридори бутловчи қисмларни етказиш вақтини қисқартиради ва табиийки, ушбу мамлакатда автомобилларни йиғиш арзонроқ бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томони вакилларининг таъкидлашича, Қирғизистонда йиғилган биринчи медель Nexia R3 бўладидеб хабар беради batafsil.uz.