ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12305.17 +15.77
1 EUR = 13278.51 -33.37
1 RUB = 131.98 -2.19
1 GBP = 15504.51 -19.46
1 JPY = 83.52 -0.04
1 AFN = 177.00 -0.23
1 AMD = 30.61 +0.12
1 AED = 3350.81 +4.3


Тошкентда криптовалюта ва блокчейнга бағишланган биринчи йиллик «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 август куни Тошкент шаҳрининг «Courtyard by Marriott Tashkent» меҳмонхонасида криптовалюта ва блокчейнга бағишланган «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» биринчи йиллик форуми бўлиб ўтди.

Тошкентдаги форумга Россиянинг криптовалюта ва блокчейн соҳасининг етакчи вакиллари ҳам ташриф буюрди.

Форумнинг асосий маърузачилари:

Максим Глазов – «Келажак Рақамли Академияси» – «Цифровая Академия Будущего» асосчиси, ўқув жараёнларини рақамлаштириш, блокчейн лойиҳалари ва рақамли молиявий активлар бўйича 10 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган мутахассис.

Алексей Забудский – beribit.com платформасининг техник мутахассиси, блокчейн технологиялари тадқиқотчиси, Scopus илмий нашрларида сунъий интеллект билан боғлиқ мавзулардаги илмий мақолалар муаллифи. Савдо тизимлари ва биржа битимларига ишлов бериш замонавий алгоритмларини лойиҳалаш бўйича мутахассис.

Владислав Краснов – криптовалюта ҳодисаларини текшириш, блокчейн таҳлили, шунингдек, юқори технологиялар соҳасидаги жиноятлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича «Plain Chain» корхонасининг мутахассиси. Бундан олдин Москва шаҳри бўйича Россия ИИВ Бош бошқармасининг «К» бўлимида хизмат қилган, асосий фаолияти Интернетдаги жиноятларга қарши кураш бўлган.

Мухбиримиз билан кечган суҳбатда Максим Глазов қуйидагиларни келтириб ўтди:


Университетларингиз IT-мутахассисларни тайёрлайди. Бу аниқ, анъанавий касб, яъни қайсидир тилда дастурлаш. Кейинчалик уларнинг қаерга ишга бориши аниқ. Масалан, у корхонага анъанавий равишда қандайдир автоматлаштирилган тизимни дастурлаш учун боради. Биз эса чегаралардан ташқарига чиқамиз – блокчейн технологияси, метакоинот ва ҳоказо. Бу анъанавий университетларда мавжуд бўлмаган ўзгача дастурлаш, ўзгача тиллар, ўзгача технологиялар демак. Бу ерда биз анъанавий университетлар ва ҳаётимизга энди кириб келаётган янги технологиялар ўртасидаги бўғинмиз. Таклиф қиладиган нарсаларимиз бор. Бизда ҳужжатлар тайёр. Россия университетлари ўз талабаларини амалиётга бизга юборади. Бу бўйича бизда муайян тажриба мавжуд. Сизларнинг университетларингиз билан ҳам шартномалар тузишимиз мумкин ва улар талабаларини бизга амалиётга юборишади.


Алексей Забудский Ўзбекистонга криптовалюта кириб келиши жараёнлари ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:


Криптовалюта у ёки бу давлатда пайдо бўлишининг ҳеч бир фарқи йўқ. Ягона тўсиқ – бу ҳуқуқий тартибга солиш масаласи. Мен криптовалюталарни жорий этиш бўйича жаҳон тажрибасидан бошлашни таклиф этаман. Криптовалюталарни, блокчейн тармоғини ва биткоинни биринчи навбатда иштиёқмандлар ҳисобига жорий этиш лозим. Ўйлайманки, Ўзбекистонда иштиёқмандлар кўп ва улар криптовалютага алоҳида қизиқадилар ва биткоиндан ташқари бошқа турли ечимларни – альткоинлар, стейблкоинлар ва ҳоказоларни биладилар. Ўзбекистонда улар қандай қилиб босқичма-босқич жорий этилиши мумкин? Аввало, криптовалюта қандай ишлаб чиқарилганлигини тушуниш керак ва қонунчиликни биткоин қандай қилиб майнинг қилинади, у қандай олинади ва бу танга қандай таснифланиши мумкинлигини тушунишга йўналтириш лозим бўлади. Бу ерда молиявий саводхонликни ошириш ва бизнесни биткоин тармоғини қўллаб-қувватлашга рағбатлантириш керак.
Майнингдан бошлаган маъқул. Биз майнинг қиламиз, тармоқ қандай ишлашини тушуниб оламиз ва кейинчалик биткоин давлат ичида айлана бошлайди. Биткоиндан кейин муқобил сифатида бошқа тангаларни киритиш керак. Стейблкоиндан бошлаш керак эмас. Бу –менинг шахсий фикрим. Биринчи – биткоин, кейин альткоинлар ва улар билан боғлиқ барча қўшимчалар. Шуни тушуниш керакки, «крипто» – бу нафақат «сотиб олдим, эртага у ўсди – мен пул топдим», балки бу ҳар бир соҳада, давлат ичида мавжуд бўлган ҳар қандай муассасада том маънода қўлланилиши мумкин бўлган мураккаб технология. Бу молия, соғлиқни сақлаш тизимларида, кўчмас мулк реестри ҳисобида, буюмлар интернетини ривожлантиришда ва бошқаларда қўлланилиши мумкин.
Криптовалюта ривожланишининг иккинчи даражасини назарда тутувчи смарт-шартномалар биткоиндан кейин келиши керак. Умумий тасаввур шуки, криптовалюта шунчаки мавҳум нарса эмас, балки технологиядир. Бундан ташқари, у таълим орқали оммавий киритилиши керак. Ривожланаётган ва замон билан ҳамнафас бўлишни хоҳлайдиган давлатда криптовалюта пайдо бўлишининг энг тўғри ва оғриқсиз йўли шу. Майнинг билан «иштиёқмандлар» шуғулланади, кейин биткоинни молиявий ташкилотлар орқали ишга тушириш керак бўлади. Бу – пулнинг янги шакли. Буни қисқа вақт ичида амалга оширса бўлади.


Форум давомида қуйидаги мавзулар бўйича маърузачиларнинг тақдимотлари бўлиб ўтди:

● Криптовалюталарни ҳуқуқий тартибга солиш.

● Давлат идораларининг крипто-иқтисодиёт билан ўзаро муносабатлари.

● Давлат молия тизими учун марказлашмаган технологиялар.

● Келажакдаги рақамли таълим – 2022 йилда бозорни ривожлантириш тамойиллари.

Тошкентда криптовалюта ва блокчейнга бағишланган биринчи йиллик «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» форуми бўлиб ўтди

Максим Глазов

Тошкентда криптовалюта ва блокчейнга бағишланган биринчи йиллик «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» форуми бўлиб ўтди

Алексей Забудский

Тошкентда криптовалюта ва блокчейнга бағишланган биринчи йиллик «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» форуми бўлиб ўтди

Владислав Краснов

Тошкентда криптовалюта ва блокчейнга бағишланган биринчи йиллик «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» форуми бўлиб ўтди

Тошкентда криптовалюта ва блокчейнга бағишланган биринчи йиллик «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» форуми бўлиб ўтди

Тошкентда криптовалюта ва блокчейнга бағишланган биринчи йиллик «CRYPTO ЁЗ Uzbekistan 2022» форуми бўлиб ўтди

Фаррух Иззатуллаев тайёрлади
(«Банк ахборотномаси – Банковские вести» газетаси, 33-34-сонлар, 2022 йил).

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари