ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Хитой компанияси аёл роботни бош директор этиб тайинлади

Мобил иловалар ва онлайн ўйинлар ишлаб чиқарувчи Хитойнинг Netdragon Websoft IT компанияси бош директор лавозимига Танг Ю исмли сунъий интеллектга эга одамсимон роботни тайинлади. Бу ҳақда Метро нашри сайтида хабар пайдо бўлди. Шундай қилиб, Танг Ю расман бошлиқ курсига ўтирган дунёдаги биринчи аёл роботга айланди.


“Биз АИ корпоратив бошқарувнинг келажаги эканлигига ишонамиз. Танг Ю хонимнинг бош директор этиб тайинланиши бизнинг бизнесимизни ўзгартириш ва пировардида компанияни ривожлантириш учун сунъий интеллектдан чинакам фойдаланишга содиқлигимизни кўрсатади”, деди Netdragon Websoft раҳбари Дежиан Лиу.

Оммавий ахборот воситаларида роботнинг ўзи, техник хусусиятлари ва ташқи кўриниши ҳақида жуда кам маълумот мавжуд. Бироқ, Хитой компанияси Танг Юйдан фойдаланиш режалари билан бажонидил ўртоқлашди. Робот иш оқимларини оптималлаштиради, бу эса Netdragon Websoftни ўз маҳсулотлари сифати ва ривожланиш тезлигини оширишга олиб келиши керак. Бундан ташқари, Хитой компанияси робот барча ходимлар фаолиятига холис ва адолатли баҳо бера олади, деб ҳисоблайди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example