ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 12175.07 -7.94
1 EUR = 12831.31 -33.95
1 RUB = 125.42 -0.84
1 GBP = 14849.93 +47.57
1 JPY = 81.57 -0.1
1 AFN = 155.85 -0.1
1 AMD = 31.18 -0.24
1 AED = 3314.66 -2.16


Банк пластик карталари тўловларни амалга оширишда аҳоли вақтини тежаш билан бир қаторда барча хўжалик юритувчи субъект­лар учун ҳам қулайлик яратмоқда. Улар орқали ҳисоб-китоб қилиш муомаладаги нақд пул массасини камайтиришга, шунингдек, маблағлар айланишини тезлаштиришга хизмат қилмоқда.

 

Мамлакатимизда пул муомаласи тизимини такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, шунингдек, аҳолининг банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Президентимизнинг 2010 йил 19 апрелда қабул қилинган «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1325-сонли Қарори ижросини таъминлаш барча тижорат банкларининг муҳим вазифаларидан ҳи­собланади. Шу сабабли муассасалар пластик кар­талар эмис­сия­сини ошириш, қўшимча савдо терминалларини жойлаштириш ва бу тизимнинг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда кенг турдаги янги банк хизматларини жорий этиш чораларини кўрмоқда.

Бугунги кунда «Ипотека-банк» акциядорлик-тижорат ипотека банки томонидан 1 млн. 127,2 минг дона пластик карта муомалага чиқарилди. Улар таркибида, айниқса, миллий валютадаги электрон карталар бўйича амалиётлар тобора ўсиб бормоқда. Банк, шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида 101,8 минг дона янги пластик картани эмиссия қилди. 

Янги пластик карталарни муомалага киритиш улар бўйича хизмат кўрсатиш инфратузилмасини кенгайтириб бориш билан чамбарчас боғлиқ. Айни пайтда «Ипотека-банк»­да ушбу воситалар орқали хизмат кўрсатишни ташкил қилувчи ускуналар таркиби 16 423 та терминал қурилмаси ҳамда 74 инфокиоскдан иборатдир.

Сўнгги йилларда тижорат банклари учун ўз мижозлари билан «Иш ҳақи» лойиҳаси доирасида иш олиб бориш, хусусан, муассаса билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини пластик карталарга кирим қилиш, пировард-натижада, банкларда нақд пулга бўлган талабни анчайин камайтирди. Бу, ўз навбатида, минтақавий филиалларда нақд пул эмиссиясини чегириб қолиш имконини берди. Таъкидлаш жоиз, ушбу тизим билан боғлиқ чора-тадбирлар самараси «Ипотека-банк» АТИБ фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Ҳисобот даврида мазкур муассасада пластик карталар асосидаги нақд пулсиз транзакциялар 1 трлн. 281,8 млрд. сўмни ташкил этди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари