ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Хоразмда шамол генератори ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти Инновация маркази ходимлари томонидан “Шамол ҳаракатини механик ҳаракатга айлантирадиган клапанли қурилма” (Шамол генератори) лойиҳасининг тажрибавий намунаси лаборатория синовидан ўтказилди.

Синов методикасига асосан, лойиҳанинг тажрибавий намунаси лаборатория шароитида турли хил тезликдаги сунъий шамол таъсири остида синовдан ўтказилди. Махсус ўлчов асбоблари ёрдамида қурилма тажрибавий намунаси ўқидаги куч моменти, ўқнинг бурчак тезлиги ва берилаётган сунъий шамол тезлиги ўлчаниб натижалар қайд этилди.

Синов жараёнида қайд этилган натижалар лойиҳанинг истиқболга эга эканлигини кўрсатди. Ушбу лойиҳанинг янада ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш мақсадида Э.Атажановнинг ушбу лойиҳаси “Хоразм” инновацион технопаркига йўналтирилди.

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан шамол тегирмонларида донларни майдалаш (буғдой, арпа, маккажўхори ва бошқалар), қуёш нурларида мева ва полиз экинлари маҳсулотларини қуритиш каби ишларда кенг фойдаланиб келган.

Республикамизда доимий равишда шамол эсиб турадиган ҳудудлар мавжуддир. Бундай географик ҳудудларда “Шамол генераторларини” барпо этиш ва улардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш анча самарали, арзон ва қулай ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб, ҳозирда замонавий шамол энергетик қурилмалари яратилган бўлиб, улар қувватига кўра мини ва катта шамол энергетик қурилмаларига ажратилади.

Бироқ бундай катта қувватли “Шамол парклари” шамол генераторлари ўзларидан жуда катта дозада шовқин ҳосил қилади. Бу инсоният ва табиат жонзотларига жуда катта салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай катта қувватли шамол парклари аҳоли яшаш ҳудудларидан, ҳайвонот олами яшайдиган ҳудудлардан (қўриқхона, ўрмон ва бошқалар) маълум узоқликдаги географик жойларда барпо этилади.

Қўлбола кичик шамол генераторлари ясаш ва ўрнатишда ҳам уларнинг техник ҳолати текширилиши, қўшимча қурилмаларнинг мос ёки мос эмаслиги муфассал текшириб кўрилиши керак. Мана шу жиҳатлари аниқ ҳисоб-китоб қилинса, уларнинг шамол эсиб турадиган географик ҳудудлари тўғри танланса,шамол генераторлари (шамол энергетик қурилмалари) ишлаб чиқарадиган электр энергия инсоният учун энг арзон ва қулай муқобил энергия тури бўлиши мумкин.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example